Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:11

“ORIAT-Доно” свет ўчиб қолгани учун ўчиб қолди


FM тўлқинларида ишлайдиган Ўзбекистондаги “ORIAT-Доно” радиоси 5 декабрь куни тонгда бир неча соат ишламади. Радио вакилининг 5 декабрь, куннинг иккинчи ярмида айтишича, радиостанция фаолияти қайта тикланган, эфирнинг тўхтаб қолишига эса, электр энергияси таъминотидаги узилиш сабаб бўлган.



“ORIAT-Доно” вакили радиостанция фаолиятидаги узилиш сабабини изоҳлар экан, айнан мана бундай деди:

- Электр энергияси тонг саҳарда ўчиб қолди ва шунинг учун эфирга чиқолмадик. Энергияни соат 11 да (эрталабки) беришди, 11 яримда эфиримиз тикланди, деди “ORIAT-Доно” вакили.

Мамлакатдаги аҳволдан яхши хабардор кузатувчилар фикрича, “ORIAT-Доно” радиоси эшиттиришларининг электр қуввати узилиши оқибатида бир неча соатга тўхтаб қолиши бир корхонада юз берган шунчаки бир узилиш эмас, балки мамлакатда давом этаётган энергетик бўҳрон кўламининг нақадар кенглиги ифодасидир.

Нафақат вилоятлар, балки пойтахт Тошкентда ҳам электр таъминотидаги узилишлар сурункали тус олаётгани, қишлоқларнинг эса зимистон қаърига ташланганига йиллар бўлаётгани бугунги кунда ҳеч кимга сир бўлмай қолди.

Давом этаётган энергетик бўҳрон шароитида ўзбекистонликлар чекаётган азиятлар тасвири уларнинг Озодликка йўллаётган ва Zimiston-UZ рукни остида йиғилаётган хабарларида акс этмоқда

Бутун бошли бир радиостанция эшиттиришларининг электр қуввати узилиши оқибатида тўхтаб қолишига тенглаш мумкин бўлган кўламдаги воқеа жорий йилнинг сентябрида “Пахтакор” стадионида рўй берган эди.

Футбол бўйича 2014 йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиë қитъаси плей-офф босқичи жавоб учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Пахтакор стадионида Иордания терма жамоаси билан ўйнаëтган пайтда чироқ ўчиб қолган эди.
XS
SM
MD
LG